Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ироқ парламент сайловларига АҚШ аралашяптими?

Ироқ парламент сайловларига АҚШ аралашяптими?

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бегаийнинг АҚШнинг мамлакатдаги парламент сайловларига "даъво қилинган" аралашуви ҳақидаги баёнотини қоралади.

Бу ҳақда Ироқ вазирлиги баёнотига асосланиб, Shafaq ахборот агентлиги хабар берди.

"Ушбу баёнот провокациондир ва Ироқнинг ички ишларига аниқ ва қабул қилиб бўлмайдиган аралашиш ҳисобланади, чунки сайлов жараёни фақат Ироқ халқи ва унинг конституциявий институтлари иродасига боғлиқ бўлган соф миллий масала", - дея таъкидлади вазирлик.

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Бағдод ўз қўшнилари билан мувозанатли муносабатларни сақлаб туришини таъкидлаб, бу яхши қўшничилик муносабатлари давлатларнинг суверенитетини ўзаро ҳурмат қилиш ва ички ишларига аралашмаслик тамойилларига қатъий риоя қилишни ҳамда ушбу тамойилларни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай баёнот ёки позициялардан қочишни талаб қилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Ироқда парламент сайловлари доирасида махсус овоз бериш жараёни бошланди, унда хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этди; умумий овоз бериш 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:10 11.11.2025. Ўқилди: 1075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!