Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқ жиддий сув танқислигига дуч келмоқда

Ироқ жиддий сув танқислигига дуч келмоқда

Ироқ кучли қурғоқчилик ва қўшни давлатлардан сув оқимининг камайиши фонида ўткир сув танқислигига дуч келмоқда.

Бу ҳақда Ироқ қишлоқ хўжалиги вазирлиги маслаҳатчиси Маҳди Дамад маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда кучли ёғингарчилик туфайли сув захиралари 65 миллиард куб метрга етган, бироқ айни пайтда қўшни давлатлардан, яъни Эрон ва Туркиядан сув оқими ниҳоятда кам, ёғингарчилик миқдори эса жуда камлигича қолмоқда.

“Вилоятларга ичимлик суви етказиб бера олмаслик, ер ости сувлари заҳираларининг тугаши жиддий хавф туғдирмоқда”, — деди расмий.

Вазирлик маслаҳатчиси Ироқ мамлакат учун сув ресурсларининг тўлиқ ҳажмини таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бориш учун ваколатли музокаралар гуруҳини шакллантириши зарурлигини таъкидлади.

Ироқ расмийлари мавжуд инқирозни нафақат иқлим ўзгариши, балки Туркия ва Эроннинг Дажла ва Фурот дарёларида тўғон қуриши билан ҳам изоҳламоқда, бу эса мамлакат аҳолисини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Ироқ сув вазири Аун Диаб жиддий сув танқислиги туфайли экин етиштиришда узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Киритилди: 15:30 12.08.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!