Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий яқин бир неча ҳафта ичида Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ироқ ТИВ.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ал-Суданийнинг ташрифига тайёргарлик якунлангани ҳақида маълум қилган.