Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ироқ Бош вазири хорижий қўшинларни мамлакатдан чиқиб кетишини кутмоқда

Ироқ Бош вазири хорижий қўшинларни мамлакатдан чиқиб кетишини кутмоқда

Ироқ 2026 йил сентябрь ойигача хорижий қўшинлар мамлакатдан тўлиқ олиб чиқилишини кутмоқда, чунки энди ИШИД террорчилик гуруҳи таҳдидини кўрмайди.

Бу ҳақда Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданий маълум қилди.

"ИШИД энди хавф туғдирмайди. Мамлакатда, Худога шукур, барқарорлик ва хавфсизлик бор. Бу ерда 86 давлатнинг коалиция таркибида бўлишини қандай оқлаш мумкин?" - деди бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Бағдод мамлакатдаги барча қуролли гуруҳлар устидан давлат назоратини ўрнатишни режалаштирмоқда, бироқ чет эл қўшинлари, хусусан, АҚШ қўшинлари олиб чиқилмаса, бунинг иложи бўлмайди, чунки баъзи гуруҳлар уларни босқинчи кучлар деб билади.

"Бу қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан кейин, албатта, давлат тузилмаларидан ташқаридаги барча қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича аниқ дастур амалга оширилади. Бу барча гуруҳларнинг талаби", - дея қўшимча қилди у ва жангарилар қуролларини қўйгандан кейин ё расмий хавфсизлик идораларига қўшилишлари ёки сиёсатга киришлари мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: 09:15 04.11.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!