Ирландия Украинадаги тинчликпарвар миссияда иштирок этишга тайёр.
Бу ҳақда Ирландия бош вазири Михол Мартин Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти якунида айтиб ўтди.
“Мен Зеленскийни Ирландия "хоҳлаганлар коалицияси" фаолиятини, жумладан, ноҳарбий ёрдам ва БМТ Низомига мувофиқ тегишли мандатга эга бўлган ҳар қандай тинчликпарварлик миссиясида иштирок этишга очиқлигимиз орқали қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонтирдим”, — деди Мартин.
У, шунингдек, Ирландия “Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги тараққиётини қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлар билан ишлашда давом этишини” таъкидлади.