Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ирландия футболчилари Исроил мадҳияси пайтида бошларини эгди

Ирландия футболчилари Исроил мадҳияси пайтида бошларини эгди

УЕФА Миллатлар лигасида Ирландия ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги баҳс нафақат майдондаги натижа, балки учрашув олдидан кузатилган норозилик ҳаракатлари билан ҳам эътибор марказида бўлди.

Венгриянинг Дебрецен шаҳрида ўтказилган ўйин олдидан Ирландия футболчилари қора боғич тақиб майдонга чиқди. Исроил мадҳияси янграган пайтда эса жамоа аъзолари бошларини эгиб турди.

Шунингдек, ирландиялик футболчилар ўйин олдидан Исроил терма жамоаси вакиллари билан анъанавий қўл бериб кўришиш маросимида иштирок этмади. Ирландия футбол ассоциацияси бу қарор ҳақида Исроил томонини олдиндан хабардор қилган, УЕФА эса бундай тартибга розилик билдирган.

Мазкур учрашув Ирландияда Ғазодаги уруш фонида катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мамлакатдаги бир қатор спортчилар ва жамоатчилик вакиллари ўйинни бойкот қилишга чақирган.

Терма жамоа дарвозабони Гавин Базуну эса Исроилга қарши ҳар икки баҳсда қатнашмасликка қарор қилди. У бу қарорини шахсий позицияси билан изоҳлаб, жамоа сафини тарк этди.

Майдонда эса Ирландия рақибидан ишончли тарзда устун келди. Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.

Жамоалар 4 октябрь куни яна ўзаро тўқнашади. Ирландия мезбон саналадиган иккинчи баҳс хавфсизлик масалалари туфайли Сербиянинг Бачка-Топола шаҳрида ўтказилади.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!