Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ирландия бош вазирининг сўзларидан исроилликлар ғазабланди

Ирландия бош вазирининг сўзларидан исроилликлар ғазабланди

Исроил ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ирландия бош вазирининг Х ижтимоий тармоғидаги сўзларидан ғазабланди, бунинг учун у мамлакат элчисини чақириб, унга танбеҳ берди. Кечқурун Ирландия бош вазири Лео Варадкар 9 нафар асирликдан озод этилгани ҳақида фикр билдирганди.

“Бу Эмили Хенд ва унинг оиласи учун катта қувонч ва енгиллик куни. ...Адашган бегуноҳ гўдак ҳозир топилиб қайтди, биз эса енгил нафас олдик. Дуоларимиз ижобат бўлди”, — деб ёзди Варадкар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ушбу постга жавобан Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн қуйидаги ғазабланган изоҳ ёзди:

“Жаноб Бош вазир, Эмили Хэнд йўқолган эмас, балки сиз ахлоқий компасингизни ва ҳақиқат билан алоқангизни йўқотгансиз. Эмили Хэнд ўгай онаси ўлдирилганидан кейин ИШИДдан ҳам баттар террор ташкилоти томонидан ўғирлаб кетилган. Эмили ва яна 30 дан ортиқ исроиллик болалар ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган ва сиз буни юмшатишга ҳаракат қиляпсиз. Уят сизга!".

Киритилди: 17:03 26.11.2023. Ўқилди: 2491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!