Европа бюрократияси адолат ва қонун устуворлигини менсимайди.
Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.
У Европа бюрократиясини икки томонлама стандартларда айблади:
"Бу Европадаги ўта жиддий ҳуқуқий инқироздан далолатдир. Агар Европа бюрократиясига таъсир кўрсатувчи “чуқур давлат”нинг роли камаймаса, ҳозирги инқироздан чиқиш йўли бўлмайди. Бу Европа Иттифоқининг қоидаларга асосланган тизим сифатида ривожланиши учун ҳаётий муҳим ва институтнинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга".