Эрон аҳолисини асосий истеъмол товарлари билан таъминлашда ҳеч қандай муаммога дуч келмаяпти.
Бу ҳақда Эрон иқтисодиёт вазири Сейид Али Маданизод маълум қилди.
"Иқтисодий урушдан келиб чиқадиган чекловларга (АҚШ санкциялари ва Эрон портларининг блокадаси) қарамай, мамлакатда асосий истеъмол товарларини етказиб беришда ҳеч қандай муаммо йўқ”, деб таъкидлади у.
Маданизоднинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари саноат хомашёсини таъминлашнинг муқобил йўлларини ўрганмоқда.
“Россияга ташрифимиз давомида биз савдо йўлаклари ва логистика инфратузилмасини қуришни якунлаш масаласини муҳокама қилдик. Биз расмийлар ва тадбиркорлар билан музокаралар олиб бордик, шунингдек, божхона, солиқ ва молиявий алоқаларни ҳам кўриб чиқдик”, деб қўшимча қилди иқтисодиёт вазири.