Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда

Иқлим ўзгариши Ўзбекистоннинг экологик барқарорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис тизимли ва илмий асосланган ечимлар талаб этилмоқда. “Ўзбекистон–2030” стратегiyasi доирасида салбий оқибатларни камайтириш, ҳудудларни янги шароитларга мослаштириш ва табиий экотизимларни ҳимоя қилишга қаратилган чоралар амалга оширилмоқда.

• Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари, айниқса Оролбўйи мintaқасида фаол олиб борилмоқда. Жорий йилда 150,7 минг гектар майдон қамраб олинди, шундан 145,2 минг гектари Орол денгизи қуриғи ва унга қўшни ҳудудларга тўғри келади. Қолган 5,5 минг гектар майдон республикадаги бошқа ҳудудларда кўкаламзорлаштирилди.

• Илмий асос мустаҳкамланмоқда. Хитой ва Марказий Осиё институтлари билан ҳамкорликда экологик жараёнларни ўрганиш ва мослашув ечимларини ишлаб чиқиш марказлари ташкил этилди.

• Инновацион технологияларга эътибор қаратилмоқда. Миллий марказ Франция компанияси билан ҳамкорликда сунъий ёғингарчиликни ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказди. Лойиҳалар ҳозирда иқтисодий самарадорлик ва қўллаш имкониятлари бўйича таҳлил қилинмоқда.

• Манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ҳаво ифлосланиши, қурғоқчилик ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилашга қаратилган концепция ишлаб чиқилди.

Бу чоралар мамлакатда экологик муаммоларни камайтириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этишга қаратилган комплекс иқлим сиёсатига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Киритилди: 14:30 28.12.2025. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!