Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

☑️Қаерга? Қандай?

▪️Давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz сайти орқали онлайн: my.gov.uz/oz/service/325

☑️Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:

▪️30 баллдан кам бўлмаган ижтимоий рейтинг (баллар тўғрисида my.gov.uz сайтида маълумот берилади)

▪️Даромад чегаралари:
— Вилоятлар ва Қорақалпоғистонда: 3,1 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача
— Тошкент шаҳрида: 3,1 млн сўмдан 10,6 млн сўмгача

▪️Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд

Ариза қабул қилиш – 10 июль соат 09:00 дан бошланади.

Киритилди: 21:05 03.07.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!