Аввалги йиллардагидек, Apple сентябрь ойида янги iPhone линиясини тақдим этишга тайёрланмоқда. Нуфузли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурманнинг таъкидлашича, тадбир кузнинг дастлабки 10 кунлиги ичида бўлиб ўтади. Энг эҳтимолли саналар 9 сентябрь ёки 10 сентябрь.
Тақдимотда тўртта модел чиқарилиши кутилмоқда: iPhone 17, iPhone 17 Air, iPhone 17 Pro ва iPhone 17 Pro Max. Янги iPhone 17 Air ўтган йиллардаги энг машҳур модел Plus версиясининг ўрнини босиши мумкин.