Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Иорданияда масжид ва мактаблар 2 ҳафтага ёпилади

A A A
Иорданияда масжид ва мактаблар 2 ҳафтага ёпилади

Иорданияда коронавирусга қарши кураш доирасида масжидлар ва мактабларни яна ёпишга қарор қилинди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Ҳукумат матбуот котиби Амжад ал-Адайиланинг айтишича, пайшанба кунидан эътиборан давлатга қарашли ва хусусий мактаблар икки ҳафтага ёпилади, хусусан, БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлигига тегишли ўқув муассасалари ҳам. Ўқиш ҳозирча масофавий тарзда давом эттирилади. 

Бундан ташқари, барча бозорлар ва тамаддихоналар ҳам ўз фаолиятини тўхтатади.    

Вақфлар вазири Муҳаммад ал-Халайила мамлакатдаги масжидларнинг бари ёпилишини маълум қилди. Икки ярим ой давомида ёпиқ бўлган масжидлар июнь ойининг илк ҳафтасида очилган эди.  

Охирги маълумотларга кўра, Иорданияда коронавирусга чалинганлар сони 3528 нафарга, бу  инфекциядан вафот этганлар сони эса 26 нафарга етган.  

Киритилди: 08:42 16.09.2020. Ўқилди: 1527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!