Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Иорданияда илк бор ит коронавирусга чалинди

Иорданияда илк бор ит коронавирусга чалинди

Иорданияда ит коронавирусга чалингани аниқланди. Бундай ҳолат Иорданияда илк бор қайд этилди. Жума куни расмий Иордания ахборот агентлиги бу маълумотни тасдиқлаган.

Ушбу итнинг эгаси Ал-Рамса ҳудудида яшовчи хорижлик инвестор бўлиб, у ўзининг уй ҳайвонини самолёт орқали хотинига жўнатмоқчи эди. Лекин парвоздан олдинги текширувларда ит коронавирусни юқтириб олгани аниқланган.

Иорданиядаги Эпидемияларга қарши Миллий қўмитанинг матбуот котиби доктор Назир Обейдатнинг айтишича, CОVID-19 га чалинган итлар ва бошқа ҳайвонлар бу касалликни одамларга ташувчи асосий манба эмас. Шунга қарамай, ҳукумат эҳтиёт чораси сифатида хорижлик инвесторнинг уйини изоляцияга олган. Уй эгаси ва унинг қўшниси ўзларининг тест натижалари чиққунча карантинга олинди.

Иорданияда коронавирус илк бор март ойида аниқланганди. Бу мамлакатда 17 сентябрда коронавирус билан касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилиб, 279 кишининг мазкур инфекцияни юқтириб олгани аниқланган. 

Айни пайтда мамлакатда 4 344 киши вирусни юқтирган бўлиб, 29 киши вафот этган. 2 511 нафар бемор касалликни енгган. 

Киритилди: 15:31 19.09.2020. Ўқилди: 1841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!