Иордания Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик фонида ҳаво ҳудудини ёпди.
Бу ҳақда Aljazeera телеканали хабар берди.
Иордания фуқаро авиацияси бошқармаси мамлакат ҳаво ҳудудини барча рейслар учун вақтинчалик ёпиб қўйганини эълон қилди. Агентлик баёнотида таъкидланишича, чора-тадбирлар минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар муносабати билан қабул қилинган.