«Ал Ҳилол» тез орада Симоне Инзаги билан шартнома имзолайди.
Football Italia хабарига кўра, италиялик мутахассис клуб билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Саудия клубини танлагани учун 4-5 млн евро атрофида бонус пули олади.
У Риёд клубида йилига 25 млн евро маош олади. Инзаги янги жамоасидаги дебютини 18 июн куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»га қарши ўтказади. Ўз навбатида бу баҳс Хаби Алонсо учун ҳам Мадрид клуби бошқарувидаги дебют бўлади.
Маълумот учун, Симоне «Интер» бош мураббийи сифатида 2024 йил А Серияни, икки бор Италия кубоги ва икки марта суперкубокни қўлга киритди. Шунингдек, икки бор Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.