Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Интерпол Ғарбий Африкада жиноятчиликка қарши операция давомида 2 миллион евродан ортиқ маблағни мусодара қилди

A A A
Интерпол Ғарбий Африкада жиноятчиликка қарши операция давомида 2 миллион евродан ортиқ маблағни мусодара қилди

Халқаро Жиноий Полиция Ташкилотининг (ИНТЕРПОЛ) 21 давлат иштирок этган Ғарбий Африкада уюшган жиноятчиликка қарши кураш операцияси доирасида 2 миллион евродан ортиқ маблағ мусодара қилинди. Бу ҳақда Интерпол сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

“Ғарбий Африкадаги уюшган жиноий гуруҳларга қарши кураш бўйича “Чақол” операцияси давомида қарийб 2,15 миллион евро мусодара қилинган ёки музлатилган”, — дейилади матнда.

Қайд этилишича, операция доирасида 208 та банк ҳисоби блокланган. 1,1 минг гумондор шахс аниқланган, улардан 103 нафари қўлга олинган.

Булар Ғарбий Африкадаги бир қанча жиноий ташкилотлар бўлиб, улар интернетдаги фирибгарлик, кредит карта, пул ювиш ва бошқалар билан шуғулланади.

Киритилди: 08:43 09.08.2023. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!