Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Интернетда Урганчдаги марказий кўчаси бўйлаб яланғоч ҳолда кетаётган эркак видеоси тарқалди

Интернетда Урганчдаги марказий кўчаси бўйлаб яланғоч ҳолда кетаётган эркак видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри марказида яланғоч ҳолда юрган эркакнинг видеоси тарқалди. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, мазкур фуқаронинг шахси аниқланиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тарқалган видео ва суратларда эркак кишининг Урганч шаҳри марказида кийимсиз ҳолда юргани акс этган. Бундан ташқари, ушбу фуқаро ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари талабига бўйсунмасдан, улар билан қўпол муносабатда бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида кўчада яланғоч ҳолда юрган эркак Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган, илгари судланмаган ҳамда ИИОда ҳисобда турмайдиган фуқаро эканлиги аниқланган.

«Бугунги кунда Ички ишлар органлари ва тиббиёт ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг руҳий ҳолатига ойдинлик киритилмоқда. Ҳолат бўйича унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Шундан сўнг бу борада қўшимча ахборот берилади», — дейди вилояти вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Сардор Раҳимов.

Киритилди: 16:22 21.10.2020. Ўқилди: 11645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!