Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Интер»нинг эронлик юлдузига даъвогар клублар номи маълум бўлди

«Интер»нинг эронлик юлдузига даъвогар клублар номи маълум бўлди

Миланнинг "Интер" клуби форварди Меҳди Тареми трансфер бозорида харидоргир. Бу ҳақда Sky Sport Italia журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, эронлик ҳужумчида Англияда иккита вариант бор. 32 ёшли футболчига "Фулхэм" ва "Ноттингем Форест" клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Истанбулнинг "Бешиктош" клуби ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Тареми 26 та ўйинда иштирок этган. Ҳужумчи битта гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:05 25.06.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!