Сўнгги ҳафталарда матбуот "Сантос" ҳужумчиси Неймарнинг «Интер Майами»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзиб келаётган эди.
Лионель Месси ва Неймарнинг яна бир жамоада бирлашиши ҳақидаги гап-сўзлар Жорди Альба ва Серхио Бускетс футболни тарк этишларини эълон қилганидан кейин янада кучайди.
Бироқ Испаниянинг Sport нашри ёзишича, Неймар «Интер Майами» таркибини тўлдирмайди. Клубда бразилияликни олиш катта маркетинг самараси берган бўлишини тан олишади. Лекин спорт директори Крис Хендерсон ва мураббий Хавьер Маскерано бошқача фикрлайди. Уларнинг 2026 йил учун асосий мақсадлари — ҳимояни кучайтириш ва юқори даражадаги марказий ҳужумчини олиш. Неймарга бўлган қизиқиш бекор қилинди.
Неймар 33 ёшда. Унинг «Сантос» билан амалдаги шартномаси декабрь ойининг охиригача амал қилади. Бразилиялик ўйинчи камида жаҳон чемпионатигача ўз ватанидаги клубда қолишни истамоқда.