Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Интеллектуал мулк, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазасига бағишланган ўқув семинари ўтказилди

Интеллектуал мулк, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазасига бағишланган ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 апрель 2022 йилдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»нинг тегишли бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-25 январь кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида теле-радио-, веб-сайтлар, янгиликлар сайтлари журналистлари учун интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси ва ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида турдош ҳуқуқлар ва ҳаммуаллифлик масалаларига журналистик ёндошувнинг ўзига хос жихатлари; журналистика фаолияти ва муаллифлик ҳуқуқи; телевидения, радио ҳамда интернетда муаллифлик ҳуқуқи; фотожурналистнинг муаллифлик ҳуқуқи; мақола, интервью ва теледастурга бўлган муаллифлик ҳуқуқи; аудиовизуал асар муаллифларининг ҳуқуқлари; асардан қонунга мувофиқ равишда фойдаланиш; даврий нашрларда муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг таҳлили; журналистикада муаллифлик ҳуқуқи объектлари; ОАВда асарлардан эркин фойдаланиш, бошқа муаллифларнинг асарларини ОАВ ёритиш масалалари; эфир ва кабел орқали узатишни ташкиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда миллий контент яратиш тамойиллари каби мавзуларда маърузалар тингланди ва савол-жавобли баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида таъкидлаб ўтган Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратиш зарурати ва талаби юзасидан журналистларга амалий ва назарий жиҳатдан асослаб берилди.

Семинар якунида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Киритилди: 14:16 26.01.2024. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!