Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Инсониятни 100 фоиз йўқ қилиш анча қийин. Аммо СИ кучли қурол

Инсониятни 100 фоиз йўқ қилиш анча қийин. Аммо СИ кучли қурол

Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллект келажакда миллиардлаб инсонларнинг ҳаётига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Гейтснинг сўзларига кўра, сунъий интеллект шундай кучга эгаки, ундан ёмон ниятли инсонлар фойдаланса, миллиардлаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келадиган воқеалар юзага келиши мумкин.

«Инсониятни 100 фоиз йўқ қилишга эришиш анча қийин. Аммо ёмон ниятли инсонлар ва сунъий интеллектнинг энг янги воситалари бирлашувидек кучли қурол ҳали ҳеч қачон бўлмаган», — деди Гейтс NBC телеканалига берган интервьюсида.

Унинг фикрича, сунъий интеллект соҳасида фақат ўзини ўзи тартибга солиш етарли эмас. Гейтс АҚШ ҳукумати технологияларни ривожлантириш устидан назорат ва ҳимоя механизмларини белгилайдиган қонунларни қабул қилиши зарурлигини таъкидлади.

«Қонунчилик соҳа учун маълум қўшимча юк юклайди, аммо уларнинг фаолиятини сезиларли даражада секинлаштирмайди», — деди у.

Аввалроқ сунъий интеллект моделлари реал компанияларга ҳужумларда қўллангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг йирик ИИ компаниялари раҳбарлари технологияларни ривожлантириш суръатини секинлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Жумладан, Anthropic раҳбари Дарио Амодеи сунъий интеллект устидан назоратни йўқотиш, шунингдек, технологиядан киберҳужумлар ва биотерроризмда фойдаланиш хавфидан огоҳлантирган.

Киритилди: 06:37 26.09.2026. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!