🕐 Тунги соат 1: айни шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, организми ҳар қандай касалликларни сеза олади. Бўлар-бўлмас товушга ҳам уйғониш мумкин.
🕑 Тунги 2 да: жигардан бошқа тананинг барча қисмлари пассив ҳолатда бўлади. Жигар айни шу дамда организмдаги заҳарларни ўлдиради.
🕒 Тунги 3 да: тана тўлиғи билан секин ишлай бошлайди. Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.
🕓 Тунги 4 да: қулоқнинг эшитиши яхши ишлаб, салгина овоз эшитилса ҳам одам дарров уйқудан уйғонади. Статистикага кўра беморларнинг кўпи шу вақтда кўз юмар экан.
🕔 Тонгги соат 5 да: буйраклар бир қолипда ишлаб, шу маҳалда турганлар кун бўйи тетик юра олади. Одамларнинг кўпчилиги тонги 5 да умуман туш кўрмайди.
🕕 Тонгги 6 да: қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.
🕗 Тонгги 7 да: соат организм вируслар билан бактериялардан тозаланди.
🕗 Тонгги 8 да: тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда спиртли ичимлик ичилганда бошқа вақтдагига нисбатан жигарга катта зиён етади.
🕘 Соат 9 да: инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, касални сезмай қолади. Юрак шу дақиқаларда яхши ишлайди.
🕙 Соат 10 да: одам соат ўндан тушгача ҳар қандай оғир ишни бажара олади. Сабаби организм кучга тўлган бўлади.
🕚 Соат 11 да: юракнинг уриши секинлаб, бир қолипга туша бошлайди. Оғир ишларни қилишда ҳаммадан ҳам мускулларга, мияга куч келади.
🕛 Соат 12 да: қоринни ўта тўйғазиб олиш ярамайди. Сабаби бу вақтда барча организм ҳаракатда бўлиб, ошқозонга қаттиқ куч келади.
🕐 Соат 13 да: Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиши кучаяди. Қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам организм дам олишни хоҳлаб, сизни иродангизни енгади.
🕑 Соат 14 да: бадиий қилиб айтганда бу вақтда инсон организми тўла дам олиб, сизга умуман бўйсунмайди. Юрак уриши бошқа вақтдагидан пастлашади.
🕒 Соат 15 да: барча органлар уйғониб, овақтга иштаҳа пайдо бўлади. Қандай овқат ейишдан қитъий назар, ошқозонда яхши ҳазм бўлиб, семиртирмайди.
🕓 Соат 16 да: қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширилик истеъмол қилишдан воз кечганингиз маъқул.
🕔 Соат 17 да: энергиянгиз ошиб-тошмаса ҳам, организмнинг ўзи қора ишга яроқли бўлади. Аксарият спортчилар соат 5дан 7гача машқ қилади.
🕕 Соат 18 да: ҳеч қандай иш бўлмаса-да, организм ҳаракатда бўлишни хоҳлайди. Руҳий фаоллик шу дақиқадан бошлаб пасая бошлайди.
🕖 Соат 19 да: қон босими кўтарилиб, инсон руҳияти барқарор ҳолатда бўлгани билан асаб зўриқиб туради. Бош оғриқлари борлар учун қийин вақт.
🕗 Соат 20 да: барча нарса ҳаракатда бўлади. Айниқса ҳайдовчилар учун қулай вақт. Инсон организми тезликни хоҳлаб қолади.
🕘 Соат 21да: инсоннинг руҳий ҳолати жойига қайтади. Шу вақтда студентларга ёки актёрларга текст ёдлаш учун қулай вақт ҳисобланади.
🕙 Соат 22 да: тана ҳарорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хоҳлаб қолади.
🕚 Соат 23 да: тана дам олишга ҳозирланиб, ҳаракатни ёқтирмайди. Мия маълумотларни ёмон қабул қилгани сабабли китоб ёки газета ўқиш тавсия қилинмайди.
🕛 Соат 24 да: куннинг охирги соати туш кўришга қулай вақт. Биргина тана эмас, инсоннинг мияси ҳам бир кунлик хулосани чиқариб, ўзига керакли нарсаларни илғаб олади.