Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Oилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик олади

Oилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик олади

Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди Президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Киритилди: 14:57 07.05.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!