Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Иноуэ вазн тоифасини ўзгартирадими?

A A A
Иноуэ вазн тоифасини ўзгартирадими?

Журналистлар биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига шу саволни беришди.

Япониялик 32 ёшли боксчи вазнини ўзгартиришга ҳозирча жиддий сабаб кўрмаётганини айтди.

"Ҳозирча биринчи ярименгил вазн тоифасида қийналмаяпман. Бемалол вазн қила оляпман. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳали дивизионда қоламан ва чемпионлик ҳимоя жангларимни давом эттираман", — деди Наоя Иноуэ.

Маълумот учун, 4 май куни америкалик Рамон Карденасни муддатидан аввал мағлубиятга учратган Наоя навбатдаги жангини 14 сентябрь куни Токиода ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга қарши ўтказади. Чарм қўлқоп устамиз айни пайтда вақтинчалик WBA камари соҳиби бўлиб турибди.

Иноуэнинг кейинги режасида Японияда катта жанг ўтказиш бор. У ватандоши Дзюнто Накатанига қарши рингга чиқишни мақсад қилган. Бу жангга Кунчиқар юртда қизиқиш жуда юқори.

"Катта эҳтимол билан келаси йилнинг май ойида", — деди Иноуэ Накатанига қарши жанг ҳақида гапириб.

Киритилди: 10:43 07.05.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!