Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Инглиз тилидан миллий сертификат Туркиянинг Кипр Фанлар Университетида тан олинади

A A A
Инглиз тилидан миллий сертификат Туркиянинг Кипр Фанлар Университетида тан олинади

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари доимий равишда ривожлантириб борилмоқда.

🤝 Бунинг учун тест форматини янада такомиллаштириш ва халқаро талаблар доирасида шакллантириш юзасидан бир қанча хорижий ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

✅ Шунингдек, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификатни хорижий университетлар томонидан тан олиниши юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✅ Натижада Туркиянинг Кипр Фанлар Университети (Кибрис Илим Üниверситеси –Cйпрус Сcиенcе Университй) томонидан агентликнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификати расман тан олинди.

👨🏻‍🎓 Эндиликда Билимни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган инглиз тилидан тегишли даражадаги миллий сертификатга эга абитуриентлар Кипр Фанлар Университетида таҳсил олишлари мумкин.

Киритилди: 18:07 18.09.2023. Ўқилди: 1614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!