Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Информатика, физика ва биология ўқитувчиларининг фақат 22%и сертификат олди

Информатика, физика ва биология ўқитувчиларининг фақат 22%и сертификат олди



Таълим сифатини таъминлаш агентлигига кўра, 2024–2026 йилларда бу уч фан бўйича имтиҳон топширган 6 957 нафар ўқитувчидан 1 554 нафари сертификат олган.

Барча фанлар бўйича эса 48 мингга яқин педагогнинг 37,7%и синовдан ўтган, 7,5 мингдан ортиғи имтиҳонга келмаган.

Иш тажрибаси кам ўқитувчиларнинг натижаси юқорироқ: бир йилдан кам стажга эга педагогларнинг 45,2%и сертификат олган. 20 йилдан ортиқ тажрибага эга устозларда бу кўрсаткич 19,2% бўлган.

Киритилди: 18:27 16.11.2026. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар