Индонезиянинг Суматра оролидаги кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 442 нафарга етди. Табиий офатдан яна 646 киши жабрланди, 400 киши бедарак ҳисобланмоқда, қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Рәсмийлар таъкидлашича, кўплаб йўллар ёпилган, телекоммуникация инфратузилмаси зарар кўрган ва инсонпарварлик ёрдами етиб бориши қийин бўлган ҳудудларга ёрдам вертолётлар орқали етказилмоқда.
Индонезия метеорология ва геофизика агентлиги ноқулай об-ҳаво шартлари яна бир неча кун давом этиши ҳақида эслатиб ўтди. Табиий офатдан энг кўп шимолий Суматра жабр кўргани маълум қилинган.