Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Индонезияда кучли ёмғирлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Индонезияда кучли ёмғирлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Суматра оролида кучли ёмғирлар туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар камида 10 инсоннинг умрига зомин бўлди.

Қутқарув хизматлари хабарига кўра, Шимолий Суматра провинциясидаги Сиболго шаҳрида беш нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади топилган, уч киши яраланган, яна тўрт киши ҳалигача бедарак деб эълон қилинган.

Марказий Тапанули туманида содир бўлган кўчки тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлди. Кучли ёмғир келтириб чиқарган тошқинлар бу ҳудудда 2 мингга яқин биноларни сув остида қолдирди.

Жанубий Тапанулида сел ва кўчкилар натижасида яна бир киши ҳалок бўлгани, 470 та турар-жой сув юзасида қолгани маълум қилинди.

Распмийлар ҳудудларда favqulodda қочоқхоналар (чодирлар) ўрнатилишини билдириб, аҳолини хавфли нуқталардан тезкор эвакуация қилишга чақирди.

Киритилди: 14:51 26.11.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!