Индонезия қирғоқларида 6,0 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, эпицентр йирик Горонтало шаҳридан 155 км жануби-ғарбда жойлашган. Ўчоқ 109 км чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами хавфи эълон қилинмади.