Нетаняху Исроил-Туркия яқинлашувида воситачилик учун Алиевга раҳмат айтди
Исроил Бош вазири Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга Исроил ва Туркия ўртасидаги мулоқотни осонлаштиргани ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Нетаняху ўз миннатдорчилигини Озарбайжоннинг Мустақиллик куни муносабати билан Илҳом Алиевга йўллаган мактубида баён қилган.