Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ер юзидаги энг иссиқ йил қачон келади?

Ер юзидаги энг иссиқ йил қачон келади?

Кейинги беш йилнинг бир йили 80 фоиз эҳтимол билан Ердаги энг иссиқ йилга айланади ва 2024 йилги рекордни янгилайди. Бу ҳақда Россия гидрометмаркази илмий раҳбари Роман Вильфанд матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“80 фоиз эҳтимол билан, камида кейинги беш йилдан бири энг иссиқ бўлиши ва шу пайтгача рекорд бўлган 2024 йилни ҳарорат бўйича ортда қолдириши кутилмоқда", — деди Вильфанд.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, 70 фоиз эҳтимол билан 2025 йилдан 2029 йилгача ҳароратнинг ўртача кўтарилиши Париж келишувида қайд этилган чегаравий қиймат - 1,5 даражадан ошади.

Синоптикнинг таъкидлашича, ҳар бир қўшимча исиш даражаси янги, янада хавфли иссиқлик тўлқинлари, экстремал ёмғирлар, кучли қурғоқчилик ва музликларнинг эришига олиб келади.

Киритилди: 22:41 04.06.2025. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!