Индонезия қирғоқларида 5,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Табиий офат ўчоғи 39,5 минг киши истиқомат қилувчи Туал шаҳридан 287 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила манбаи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмади, деб хабар беради tass.ru.