АҚШ президенти Дональд Трампни маъқуллаш рейтинги 20 январь куни инаугурация қилинганидан буён илк бор рекорд даражадаги 43 фоизга тушиб кетди. Сўровнома Reuters ва Ipsos агентликлари томонидан ўтказилган.
Трамп инаугурациясидан кейинги январь ойида унинг рейтинги 47 фоизни ташкил қилган.
Сўнгги сўров натижаларига кўра, респондентлар Оқ уй раҳбарининг АҚШ иқтисодини бошқариш, шунингдек, яшаш нархининг юқорилигига қарши курашдаги фаолиятини салбий баҳолаган.
Респондентларнинг 52 фоизи Трампнинг хорижий автомобиллар ва улар учун эҳтиёт қисмларга бож жорий этиши уларнинг яқинларига зарар етказади, деб ҳисоблайди.