Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Имрон Хон қамоқда ўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Имрон Хон қамоқда ўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Расмийлар унинг соғлиғи бўйича жиддий хавотирга асос йўқлигини билдирди.

Авалроқ Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Айрим хорижий манбалар, жумладан, Афғонистон ОАВларида унинг Адиала қамоқхонасида номаълум шароитда ҳалок бўлгани айтилган эди. Аммо бу маълумотлар расмий идоралар томонидан рад этилди.

Покистон ҳукумати, Адиала қамоқхонаси маъмурияти ва ПТИ вакиллари тарқалган хабарларнинг барчасини “асоссиз, тасдиқланмаган ва ёлғон” деб атади. Қамоқхона бошқармаси Имрон Хон ҳаёти хавф остида эмаслигини, у мунтазам тиббий назорат остида эканини маълум қилди.

Имрон Хон ҳозир ҳам Адиала қамоқхонасида сақланмоқда. У мунтазам равишда шифокорлар кўригидан ўтмоқда. Унинг соғлиғи бўйича жиддий хавотирга асос йўқ. Қамоқхона маъмурияти унга “кучайтирилган хавфсизлик” шароитларини яратган.

Киритилди: 14:46 27.11.2025. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!