Покистон Сайлов Комиссияси коррупсия иши бўйича айбдор деб топилиб, ҳибсга олинган собиқ Бош вазир Имрон Хонни 5 йилга сиёсатдан четлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда ТRТ хабар берди.
Сайлов комиссияси томонидан берилган баёнотга кўра, Имрон Хоннинг суд томонидан коррупцияда айбдор деб топилган, тегишли қонунлар доирасида унинг 5 йил давомида сиёсатдан ман этилишига қарор қилинган.
Исломобод Олий суди Имрон Хонни 490 минг долларлик совғаларни сотишда ва бош вазир бўлган вақтида ўз лавозимидан нотўғри фойдаланганликда айбдор деб топди ва 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Покистон полицияси Хонни 5 август куни суд қарори билан Лаҳордаги уйида ҳибсга олганди.
Покистон парламентида 2022-йил 10-апрелда ўтказилган ишончсизлик вотумида 174 нафар “йўқ” овозини олган Имрон Хон ҳукумати қулаганди.
Мамлакатда уч муддат бош вазирлик қилган Навоз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф 2022-йил 11-апрелда бўлиб ўтган овоз беришда мутлақ кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши билан 174 овоз билан бош вазир этиб сайланганди.