Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Иммигрантнинг чақалоғини иммигрант ўғирлаб кетди

A A A
Иммигрантнинг чақалоғини иммигрант ўғирлаб кетди

Туркия шифохоналаридан бирида суриялик иммигрант ҳамшира кийимини кийиб, яна битта иммигрантнинг янги туғилган чақалоғини ўғирлаб кетган.

“Metbuat.az”нинг хабар беришича, воқеани ўрганган ҳамширалар хавфсизлик хизматига хабар беришган. Полиция хавфсизлик камераларини кўздан кечираркан, шу нарса аниқ бўлдики, суриялик аёлнинг фарзандини бошқа бир суриялик ўғирлаб кетган. Шифохона бош врачи Меҳмет Дураннинг билдиришича, айни пайтда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Чақалоқнинг ота-онаси бундан икки йил олдин Ҳалабдан  кўчиб келган ёш оила экан.

 

  •  
Киритилди: 04:31 12.05.2018. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар