Париж Олимпиадаси чемпиони, жазоирлик боксчи Иман Хелиф спорт фаолиятини тўхтатгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Аввало, жамоатчиликка шуни аниқ айтиб қўймоқчиман: боксдан кетганим ҳақидаги хабарлар ҳақиқат эмас. Бу гаплар менга алоқадор бўлмаган инсон томонидан айтилди ва у мамлакатни алдади.
Мен спортдан кетганимни эълон қилмаганман ва ўз фаолиятимга содиқ қолганман. Доимий равишда машғулот ўтказаман, спорт формамни сақлайман ва келгуси мусобақаларга тайёргарлик кўряпман.
Бу миш-мишлар фақат спорт фаолиятимга тўсқинлик қилиш учун тарқатилмоқда. Мен ҳар доим спортга ва Ватаним — Жазоирга содиқ қоламан. Бу ёлғон менга юртим шарафини ҳимоя қилишимга ва байроғимизни баланд тутишга тўсқинлик қила олмайди", — деб ёзди Хелиф ижтимоий тармоқларда.