Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск яширинча республикачиларга ўн миллионлаб доллар хайрия қилган

Илон Маск яширинча республикачиларга ўн миллионлаб доллар хайрия қилган

Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг қўллаб-қувватлаш фонди очилганини очиқ эълон қилишидан олдин ҳам Республикачилар партиясига ўнлаб миллион доллар хайрия ўтказган . Бу ҳақда Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди .

«Аввал ҳисобот этилмаган молиявий ҳиссалар шуни кўрсатадики, бу йил тез сиёсий ўзгаришларни бошдан кечираётган Маск Республикачилар ҳаракатлари ва номзодларини молиялашда кўзга кўринган куч бўлган», — дейилади газета.

Хусусан, 2022 йилнинг кузида, оралиқ сайловлар арафасида миллиардер демократ номзодларга қарши штатларда ўтказиладиган кампанияларга 50 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди . Бир йил ўтиб, 2023 йилда у Флорида губернатори Рон ДеСантиснинг кампаниясига 10 миллион доллар берди .

«Республика маслаҳатчилари ва юристлар Маскга транзакцияларда бармоқ изларини қолдирмасликда ёрдам беришди», деди манбалар ва Сигнал хабар алмашиш иловаси хайрия ўтказмаларини муҳокама қилиш учун ишлатилганини қўшимча қилди.

Киритилди: 08:34 04.10.2024. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!