Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг xAI компаниясининг Grok сунъий интеллект хизмати янги версияси яқинда ишга туширилишини эълон қилди.
“Grok 3 душанба куни реал вақт режимида соат 20:00 да чиқарилади. Ердаги энг ақлли сунъий интеллект”, деб ёзади тадбиркор Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
xAI 2023 йил ноябрь ойида тақдим этилган Grok сунъий интеллектини ишлаб чиқмоқда. Хизматдан АҚШда, шунингдек, Буюк Британия ва бошқа Европа мамлакатларида X ижтимоий тармоғидаги Premium+ обуначилари фойдаланиши мумкин, деб хабар беради ria.ru.