Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Маск сўнгги ҳафталарда Х ижтимоий тармоғида эълон қилган бир қатор постлар орқали Германия ва Буюк Британия ҳукуматларини танқид қилиб, ушбу давлатларнинг қонунлари ва иқтисодий сиёсатини шубҳа остига қўйган.
Шунингдек, Маск мазкур давлатлар етакчиларига нисбатан ҳақоратли изоҳлар қолдирган. Америкалик бизнесмен канцлер Шолцни "аҳмоқ", Германия президентини "золим" деб ҳақоратлаган. Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни эса "мамлакатни вайрон қилишда" айблаган.