Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илк бор «Оскар»га даъвогарлар рўйхатига ўзбек режиссёри ҳам киритилди

Илк бор «Оскар»га даъвогарлар рўйхатига ўзбек режиссёри ҳам киритилди

"Энг яхши хорижий фильм" номинациясида "Оскар" мукофотига даъвогарлар рўйхати аниқланди. Жами 93 та давлат ариза топширди, улар орасида илк бор Ўзбекистон, Гана ва Нигерия ҳам бор.

Кино академияси қоидаларига кўра, фильм АҚШдан ташқарида яратилиши, ундаги диалоглар аксарият қисми инглиз тилида бўлмаслиги, лентанинг давомийлиги 40 дақиқадан кўпроқ бўлиши керак.

Илгари бу номинация "Чет тилидаги энг яхши фильм" деб номланган эди, аммо бу йилдан бошлаб янги ном олди.

Оскарга "Ўзбеккино" агентлиги Умид Ҳамдамовнинг "Иссиқ нон" фильмини намойиш этди. Фильм Анапа шаҳрида бўлиб ўтган ХХVIII «Киношок» очиқ фестивалининг бош мукофотига сазовор бўлди. Фильмда ўйнаган Феруза Саидова энг яхши актриса мукофотига сазовор бўлди.

Ҳамдамов – ўзбек актёри, сценарийнавис ва режиссёр. "Иссиқ нон" фильмида онаси шаҳарда ишлаётган пайтда, бувиси билан кичик қишлоқда яшайдиган ўспирин қизнинг қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Киритилди: 11:22 09.10.2019. Ўқилди: 3036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!