Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.К. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 354 кг пахта, 6 дона ускуна жами 189,3 млн сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х.нинг Бувайда тумани “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида ташкил этган яширин цехидан 712 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 874 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.