Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки Ўзбекистон фуқароси молиявий даромад олиш мақсадида АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланмоқда.

АҚШлик адвокат Девид Меткалф Ўзбекистон фуқаролар Беҳзод Раҳматов (30 ёш, Огаё штати Мейнвил шаҳри) ва Мунис Хожиев (31 ёш, Пенсилвания штати Филаделфия шаҳри)лар моддий маблағ эвазига АҚШга муҳожирларни олиб киришда айбланиб ҳибсга олингани ва айблов эълон қилинганини маълум қилди. Иккала айбланувчи ҳам қонуний асосларсиз бир кунда АҚШга кириб келишган.

Айблов хулосасига кўра, судланувчилар дастлаб бир танишининг мамлакатга ноқонуний кириб келишига кўмаклашган, шундан сўнг улар АҚШга ноқонуний равишда киришга интилган бошқа чет эл фуқаролари учун ундан йўлланма ола бошлаган.

Айблов иддаосича, 2022 йил декабридан 2025 йилнинг майигача бўлган даврда Раҳматов ва Хожиев Пенсилваниянинг Шарқий округи ичида ва ундан ташқарида фаолият юритиб, муҳожирларни турли давлатлар орқали АҚШ-Мексика чегарасигача олиб ўтиш учун бошқалар билан ҳамкорликда виза ва паспорт олишган. Хизматлари эвазига улар муҳожирларнинг ўзлари ёки вакилларидан пул ўтказмаларини олишган.

Икки ўзбекистонлик мазкур ҳолатларда айбдор деб топилса, 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Иш айни пайтда ФҚБ томонидан тергов қилинмоқда ва федерал прокурор ёрдамчилари Дениел Бейтман ва Эверетт Уитерелл судда айбловни ўқиб эшиттирадилар.

Киритилди: 17:41 03.07.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!