Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ва Ўртачирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қизлар (С.Т. ва М.М.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди.
Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл (Н.К.) ушбу жинояти устида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирда далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.