Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 млн сўм жарима тўлади

Икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 млн сўм жарима тўлади

Мажбурий ижро бюросининг хабар беришича, Андижон шаҳрида икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 миллион сўм жарима тўлади.

Хабарга кўра, фуқаро Б.И. автомобилда ҳаракатланаётган вақтда йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, 2022 йил 20 октябрдан 28 декабрга қадар, яъни 2 ой давомида жами 26 та қоидабузарлик содир этган. Натижада 26 та қоидабузарлик бўйича маъмурий жарима қўлланилган бўлиб, унинг миқдори 28 170 000 сўмга бориб етган.

Маъмурий жарималарни ундириш мақсадида бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.И. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қўлланилган 28 170 000 сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилди.

Киритилди: 17:54 14.03.2023. Ўқилди: 1297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!