Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олиниб, Ички ишлар органлари томонидан зудлик билан атрофлича ўрганилди.
Текширув натижаларига кўра, ушбу видео Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Регар туманида олинганлиги аниқланди. Шунингдек, вояга етмаган болаларнинг онаси Россияга ишлаш мақсадида кетгани, болалар эса амакисининг қўл остида қолиб, зўравонлик ва тазйиққа учрагани маълум бўлди.
Биз оммавий ахборот воситалари ва блогерларни маълумотларни нашр этганга қадар уларнинг ҳаққонийлигини диққат билан текширишга чақириб қоламиз. Нотўғри маълумотлар ишончсизликка олиб келади, шунингдек, жамиятда нотинчлик ва ёлғон маълумот тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.