Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ижтимоий тармоқлар ва болалардаги руҳий тушкунлик ўртасида боғлиқлик аниқланди

Ижтимоий тармоқлар ва болалардаги руҳий тушкунлик ўртасида боғлиқлик аниқланди

Яқинда ўтказилган тадқиқот ўсмирларда депрессия ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатди. Сан-Франсискодаги Калифорния университети олимлари болаларнинг ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказиши билан улардаги депрессия аломатлари кучаяди, деган хулосага келди.

Университетнинг педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Жейсон Нагата бошчилигидаги олимлар жамоаси 9 ёшдан 10 ёшгача бўлган 12 мингга яқин болалар ва уч йилдан сўнг 12 ва 13 ёшли болалар маълумотларини таҳлил қилди.

Аниқланишича, ўсмирлар ижтимоий тармоқларда қанча кўп вақт ўтказса, уларнинг руҳий тушкунлик аломатлари шунчалик оғирлашган. Аммо бунинг акси эмас, янада оғир руҳий тушкунлик иштирокчиларнинг ижтимоий тармоқлардан тез-тез фойдаланишига олиб келмаган.

Тадқиқотнинг уч йили давомида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши кунига ўртача 7 дақиқадан 73 дақиқагача ошган. Уларнинг депрессия белгилари 35 фоизга кўпайган. Тадқиқот натижалари JAMA Network Open порталида чоп этилди.

Эслатма, янгилик кўринишидаги материалларни шифокор ташхиси билан тенглаштирмаслик керак. Қарор қабул қилишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Киритилди: 19:23 23.05.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!