Ҳукумат қарори (715-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
✅ Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади.
📜 Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
🔗 Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга ҳар йили 1 июнь – Агентлик ташкил этилган кун арафасида Агентлик директори томонидан кўкрак нишони тантанали равишда топширилади.
📋 Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
✔️ Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
📝 Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.