Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

 Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

Қонун (ЎРҚ-1069-сон, 16.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатлар жисмоний шахсларга – уларнинг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши кўрсатилди.

💰 Шуниндек, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари фуқароларнинг қарздорликлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад этиб белгиланди.

📝 Бундан ташқари, мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестрини юритиши кўзда тутилди.

🔗 Давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси билан тезкор ахборот алмашинувини амалга оширади.

⏳ Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва 10 йил давомида сақланади.

📷 Шунингдек, қонун ҳужжатларига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 14:36 17.06.2025. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!